• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 сентября 2017

Тошкентда сохта 20 минг АҚШ доллари бўлган аёл қўлга олинди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 20 минг АҚШ доллари миқдоридаги сохта пулларни олиб ўтишга уринган аёл қўлга олинди. Бу хақда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси матбуот хизмати хабар берди.

4626
0
“Тошкент-Аэро” ИБК

Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш мақсадида республикамиз божхоначилари томонидан доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Ушбу тадбирлар самараси ўлароқ, яқинда “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан кўп миқдордаги сохта валюталарнинг олиб ўтилишига доир божхона қоидабузарлиги фош қилинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Истанбулдан учиб келган фуқаро Э.Абдулхаеванинг йўл сумкаси божхоначилар томонидан белгиланган тартибда кўздан кечирилганда, сумкадаги оёқ кийимлари орасига 20 минг АҚШ доллари яшириб жойлаштирилганлиги аниқланган.

Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмаган, божхона назоратидан яширинча олиб ўтишга уринган ушбу валюталарни синчиклаб кўздан кечириш давомида божхона ходимларини шубҳалантирган яна бир жиҳат фош бўлган.

Гап шунда-ки, бир қарашда ҳақиқийдек туюлган купюраларнинг барчаси қалбаки бўлиб, буни қалбаки купюраларни аниқлашга ихтисослашган валюта детектори ҳам тасдиқлаган.

Суриштирувлар давомида Э.Абдулхаева ушбу пулларни Истанбулдаги нотаниш шахсларнинг илтимосига биноан олиб келаётганлигини таъкидлаган. Унинг бу ишонувчанлиги энди унга қимматга тушади. Зеро, амалдаги тартибларни билмаслик кишини жавобгарликдан озод қилмайди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасида ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 3 қисми “а” бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатилган.

4626
0