• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 января 2018

1 апрелдан бошлаб прописка билан боғлиқ чекловлар бекор бўлади

Ўзбекистонда прописка, паспорт олиш, ўқиш ва ишга кириш билан боғлиқ чекловлар бекор бўлиши кутилмоқда.

3948
0
UzNews.uz

2018 йилнинг 9 январь куни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилди.

237 та банддан иборат бўлган дастур лойиҳасида Фуқароларни доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш, уларнинг мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳамда меҳнат қилиш ҳуқуқларини таъминлаш борасида сўз юритилган.

2018 йилнинг 1 апрель куни бажариш муддати қилиб белгиланган бу масала учун Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, ИИВ ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги масъулдирлар.

Бундан кўриш мумкинки, энди мамлакатимиз фуқаролари вақтинча ёки доимий пропискасиз ишга қабул қилинишади.

Шунингдек, меҳнат муносабатлари жараёнида паспорт тизими қоидаларига риоя этмаганлик учун иш берувчининг маъмурий жавобгарлиги бекор қилинади.

Вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмасдан яшаганлик, яшашга йўл қўйганлик учун маъмурий жазо чораларини енгиллаштириш ҳам назарда тутилиши мумкин.

3948
0