• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 ноября 2017

Ноқонуний пул ўтказмалари тармоғи иштирокчиларидан 23,5 минг АҚШ доллари олиб қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг МХХ ва ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида ноқонуний равишда нақд валюта олди-сотдиси билан шуғулланиш ҳолати аниқланди.

4053
0

Фуқаролар Жавлонбек Қурбиёзов, Фарруҳ Солиев ва Шерзод Эркабоевлар Қорақалпоғистон Республикасидан Тошкент шаҳрига ёки Тошкентдан Қорақалпоғистон Республикасига пул маблағларини ноқонуний равишда “ҳавали” усулида ўтказиш орқали хорижий валюталарни айирбошлаш билан шуғулланиб келишган. Улар ўз хизматлари учун пул ўтказмалари миқдоридан 1 фоиз ушлаб қолишган.

Жиноий гуруҳдан ашёвий далил сифатида 14,893 АҚШ доллари, 61,295,000 сўм, 10 евро ва 52 минг Россия рубли олиб қўйилган. Жами сўмга нисбатан ушбу маблағлар 188 млн. сўмга тенг. (23,5 минг АҚШ доллари)

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддасига асосан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4053
0