• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 марта 2018

Тошкентдаги ЙТҲда икки нафар фуқаро вафот этди

Nexia автомашинаси ҳайдовчиси пиёдага ёрдам кўрсатмай, бу ҳақда Ички ишлар идораларига хабар бермасдан воқеа жойидан қочиб кетган.

3852
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳар ЙҲХБнинг "UzNews.uz" хабар беришича, Яккасарой тумани ҳудудидаги автомашиналарни ювиш жойи олдида, 27 март куни соат тахминан 23:45да Nexia русумли автомашинада фуқаро белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборади. Пиёда олган жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган.

29 ёшли ҳайдовчи Л.А фуқарони уриб юборганидан сўнг, пиёдага ёрдам кўрсатмай, ЙТҲ ҳақида Ички ишлар идораларига хабар бермасдан воқеа жойини тарк этган.

Воқеа жойига бориб тафсилотлар билан танишган ИИББ бошлиғининг ўринбосари, ЙҲХБ бошлиғи Барат Маменов “тезкор гуруҳ” ташкил қилган ҳолда ҳайдовчини аниқлаш чораларини белгилаб берган.

ЙҲХБ томонидан олиб борилган ҳаракатлар натижасида орадан бир соат вақт ўтгач, ҳайдовчи ушланган. Ўрганишлар натижасида ҳайдовчи маст ҳолда бўлгани аниқланган.

Шунингдек, Юнусобод туманида 28 март куни соат тахминан 13:30да 1982 йилда туғилган ҳайдовчи, Cobalt автомашинасида Амер Тимур хиёбони айланмаси, Амир Темур музейи қаршисида йўлнинг пиёдалар учун белгиланмаган қисмидан ҳаракатланган пиёдани уриб юборган.

Гарчи пиёда шифохонага олиб борилган бўлса-да, олинган тан жароҳатлари натижасида, Жонлантириш бўлимида оламдан кўз юмган.

3852
0