• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 апреля 2018

Ўзбекистонда йил бошидан 114 нафар киши оқланди

2017 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 262 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган бўлса, 2018 йилнинг биринчи чорагида эса 114 шахс оқланди.

2405
0

Ўзбекистон Республикаси Олий суди масъул ходими Азиз Обидовнинг “UzNews.uz” га маълум қилишича, биринчи инстанция судлари томонидан 55 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарилган. Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) асносида 9 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилган. Юқори турувчи инстанция судлари томонидан 50 нафар шахс оқланган ва уларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари тугатилган.

Олий суд Раёсати томонидан 2 нафар шахс ва жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан эса 9 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.

Таҳлил натижаларига кўра, биринчи, апелляция ва кассация инстанциялари судлари томонидан Қашқадарё вилоятида - 29, Тошкент шаҳрида - 16, Тошкент вилоятида - 13, Сурхондарё вилоятида -7, Андижон вилоятида – 7, Хоразм вилоятида – 6, Қорақалпоғистон Республикасида - 5, Самарқанд вилоятида - 5, Фарғона вилоятида - 4, Жиззах вилоятида - 4, Сирдарё вилоятида - 4, Навоий вилоятида – 4 ва Бухоро вилоятида 1 нафар шахс оқланган ва реабилитация қилинган.

Олий суд томонидан ушбу суд қарорлари ўрганиб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича эълон қилинган айбловлар далиллар билан тасдиқланмагани, тахминлар ёки миш-мишлардан иборат маълумотлар ҳамда номақбул далилларга асослангани боис судлар томонидан барча қарорлар асосли равишда чиқарилган, деб топилди.

2405
0