• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 января 2018

Бош прокуратура танасидан 16 дона игна топилган чақалоқ масаласи бўйича расмий баёнoт берди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакилининг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3409
0
Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Гулноза Раҳимова танасидан 16 дона игна топилган 11 ойлик чақалоқ масаласи бўйича расмий баёнат берди.

Унинг сўзларига кўра, 24 январда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фарғона вилоятида 11 ойлик чақалоқ танасидан 16 дона игна топилган эди.

17 январь куни 11 ойлик чақалоқ соғлиги ёмонлашгани сабабли Тошкентга олиб келинган. Тегишли текширувлар ўтказилганидан сўнг, чақалоқ танасида игналар 1-1.5 ой давомида мавжуд бўлгани аниқланган. 18 январь куни ўтказилган жарроҳлик амалиётида чақалоқ танасидан 13 дона игна чиқариб олинган.

Профессор Оқилов Ҳабибулла Атауллаевичнинг хабар беришича, чақалоқ шунча игнани ўзи ютиб юбориши мумкин эмас. Рентген натижаларига кўра, игналар тананинг турли жойларида бўлган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, игналар чақалоқ танасига бошқа шахс томонидан тиқилган.

3409
0