• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 ноября 2017

Ўзбекистон қизамиқ ва қизилчадан ҳоли мамлакат деб тан олинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Ўзбекистонни қизамиқ ва қизилчадан ҳоли мамлакат деб расман тан олди.

3178
0
ЎзА

ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонасининг хабар беришича, мамлакат 2014 йилнинг январь ойидан 2016 йилнинг декабригача бўлган давр ичида ушбу касалликларни бартараф этишга эришган.

ЖССТнинг қизамиқ ва қизилча бартараф этилганини тасдиқловчи Европа минтақавий комиссиясининг таъкидлашича, бу ҳолат бутун Европа минтақасида қизамиқ ва қизилча касаллигини бартараф этиш мақсадига эришишга сезиларли даражада ҳисса қўшади. 

2007 йилда Ўзбекистон Миллий эмлаш тақвимига қизамиқ, тепки ва қизилча (ҚТҚ)га қарши вакцина киритилган. Болани 12 ойлигида ва 6 ёшида ҚТҚга қарши эмлаш ушбу касалликларга нисбатан умрбод иммунитетни шакллантиради.

Мамлакат бўйича ҚТҚга қарши эмлаш кўрсаткичлари юқори бўлиб, бунда қамров биринчи эмлашда 99.5 фоизни ва қайта эмлашда 99.7 фоизни ташкил этади (2016).

“14 ёшгача бўлган болалар Ўзбекистон аҳолисининг 27 фоизини ташкил қилади. Эмлаш биз томондан келажак авлодлар учун соғлиқни сақлаш соҳасида қила оладиган энг муваффақиятли ва молиявий томондан самарали сармоялардан биридир”, - деб таъкидлади ЮНИCЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.

“Миллий эмлаш тақвими бўйича умумий қамровни таъминлаш учун ҳукумат,  халқаро ҳамкорлар ва маҳаллий жамоалар билан биргаликда ишлашни давом эттирамиз”, - деб қўшимча қилди у.

Сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон вакциналарни сотиб олишни барқарор ва мустақил равишда молиялаштиришга ўтди. 2010 йилда республикага олиб келинган вакциналарнинг 90 фоизи давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинган бўлса, 2020 йилга келиб, мамлакат барча вакциналарни фақат ўз ҳисобидан сотиб олишни режалаштирмоқда.

3178
0