• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 30 апреля 2018

Бухорода автобус ағдарилиши натижасида 30 нафар йўловчи жароҳатланди

“UzNews.uz” аввалроқ Бухорода автобус ағдарилиб кетгани ҳақида маълумот берган эди. ИИВ “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўналишидаги автоҳалокат тафсилотларини очиқлади.

4409
0
UzNews.uz

Бухоро вилоятининг Жондор туманида 29 апрель куни соат тахминан 10:50 да, Ғиждувон туманида яшовчи, Ж.Музаффаров бошқарувидаги “Сетра” русумли автобусини туман ҳудудидан ўтувчи А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлининг 319-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида автобуснинг орқа ўнг ғилдираги балони ёрилиб кетиши натижасида автобус йўл четига чиқиб ёнбошлаган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 49 нафар йўловчилардан 4 нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилганлар. Шунингдек, автобусда йўловчи сифатида кетаётган 26 нафар йўловчига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳамда қолган 19 нафар йўловчи жароҳатланмаганлар.

4409
0