• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 марта 2018

Фарғоналик талаба қуёш иссиғида овқат пиширадиган қурилма яратди

“Ёшлар ҳафталиги” давомида Ёш олимлар кенгаши раиси Камолиддин Мирзааҳмедов Фарғона давлат университетига ташриф буюриб, талабалар билан учрашди.

2865
0

Ёш илм эгаларининг амалга ошираётган илмий ишлари, янги услубдаги изланишлари билан ўртоқлашди.

Учрашувга физика, математика фанлари доценти Баҳодир Каримов ўзи яратган “Шамол қувватидан фойдаланиб электр ишлаб чиқарувчи ва шамол парраги орқали ичимлик сувини етказиб берувчи” қурулмаси ҳақида батафсил сўзлади.

Шунингдек, Фарғона давлат университети физика, математика факультети 4-босқич талабаси Рустам Аҳмаджоновнинг “Қуёш қозон қурулма”си намойишга қўйилди.

Бу қурулма 1 кун давомида қуёшдан иссиқлик олиб овқат пишира олади. Ушбу лойиҳа Ёш олимлар кенгаши томонидан патентга тавсия этиладиган бўлди.

“Ёшлар иттифоқи”даги ишончли манбанинг “UzNews.uz”га хабар беришича, шунингдек, ёш олимларга ҳам керакли тавсиялар, маслаҳатлар энг муҳими, кўмак берилди.

2865
0