• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2017

Нурулло Отахонов қўйиб юборилди​, дастлабки тергов ишлари давом этмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ 27 сентябрь куни қўлга олинган ёзувчи Нурулло Отахонов озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақдаги маълумотни UzNews.uz мухбирига Тошкент шаҳар ИИББда тасдиқлашди.

3350
0
fb.com/nurulloh.muhammadraufxon

Эслатиб ўтамиз, Отахонов 27 сентябрь куни Туркиядан қайтганида Тошкент аэропортида қўлга олинган эди. Ёзувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1-қисми («Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумига тажовуз қилиш») ҳамда 244-1 моддаси, 3-қисми, «г» банди («Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш, оммавий ахборот воситалари ёки телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этиш») билан айбланган.

Айни вақтда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ишлари давом этмоқда.

Қайд қилиб ўтамиз, ёзувчи қўлга олингани ҳақидаги хабар жамоатчилик резонансига сабаб бўлди. 1000 га яқин одам Нурулло Отахонов озод этилиши ҳақида интернет-петиция имзолади.

Отахоновнинг ўғли Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида қайд этишича, Нурулло Муҳаммад Рауфхон яқин орада ижтимоий тармоқларга видеохабар билан чиқади.

3350
0