Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ 3528- сонли Қарорига мувофиқ, пойтахтимизнинг 11 туманидаги Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари (аввалги ИИБ) негизида таҳлил, режалаштириш ва бошқарув марказлари тузилмоқда.
Пойтахдаги Юнусобод тумани ИИОФМБда ҳам мазкур марказнинг очилиш тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар ва туман прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ҳамда тумани ИИОФМБ ходимлари иштирок этишди.
Мазкур марказнинг очилишидан кўзланган мақсад, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларини “Хавфсиз шаҳар” аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш кабилар акс эттирилган.
Марказ барча замонавий электрон воситалар билан жиҳозланган. Марказ хонасидан туман худудида жойлашган 8та ички ишлар бўлимлари билан 24 соат мобайнида узлуксиз аудио ва видео алоқа тизими йўлга қўлган.
“Бу каби марказларнинг тузишдан мақсад ва унинг моҳияти шундан иборатки, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши, жамоат тартиби самарали сақланиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олиниши, содир этилаётган жиноятларга тезкор чоралар кўрилишига эриши мумкин”, - таъкидлади Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Элбек Хайруллаев.
Биргина мисол,аввал фуқаро ўз паспортидаги яшаб турган манзилини ўзгартириш ёки чет элга чиқиш учун виза стикерини олиш учун ИИБ ёки туман паспорт бўлимига мурожаат этар эди. Бу эса ўзига яраша маълум бир муддат ҳамда вақт кетишига сабаб бўлар эди. Эндиликда фуқаро ўзи яшаб турган манзили яқинида жойлашган туман ички ишлар бўлимига бориб, у ерда зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириши мумкин.
Марказ шунингдек, туман ҳудуди доирасида реал вужудга келган тезкор ва криминоген вазиятни ҳисобга олган ҳолда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш каби фаолиятни ҳам амалга оширади.
Ички ишлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 февралдаги ПҚ 3528- сонли Қарорида келтирилган барча устувор йўналишлар бўйича ишлар бажариб келинмоқда.