Тошкент вилояти ИИБнинг “Uznews.uz” маълум қилишича, 2017 йилнинг 28 ноябрь куни соат тахминан 11.00-12.00 орасида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида яшовчи 2014 йилда туғилган бола бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалган эди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, боланинг жасади топилди.
Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро 2014 йилда туғилган болани ўлдириб, ўз уйининг ҳовлисига кўмиб қўйган.
Шунингдек, ўтказилган суриштирув жараёнида, унинг ҳовлисидан яна 2003 йилда туғилган 2010 йилдан бери ва 2005 йилда туғилган 2014 йилдан бери бедарак йўқолган болалар кўмилгани аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.