• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 июня 2017

Яқин кунларда Қўқондан Андижонга электропоезд қатнови йўлга қўйилади

Фарғона-Марғилон-Қўқон ва Фарғона-Марғилон-Андижон йўналишларида электропоездлар қатнай бошлайди.

3520
0

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан ушбу йўналишлар учун 5 электропоезд модернизация қилинди. Натижада транспорт воситаларининг ташқи ва ички қиёфаси бутунлай ўзгарган. Вагонларга кондиционер ўрнатилган, ўриндиқлар замонавийсига алмаштирилган.

Ҳар бир поезд 6 вагондан иборат. Бир йўналишда 600 йўловчига хизмат кўрсатилади. Электропоездлар соатига 120 километр тезликда ҳаракатланади.

Жорий йил охиригача Фарғонадан Марғилонгача бўлган 7,7 километр темир йўлни электрлаштириш ишлари якунланади.

Хориждан яна 10 электропоезд олиб келиш режалаштирилган.

Президентимиз мазкур электропоездлар қатновининг йўлга қўйилиши вилоят аҳолисининг турмуш даражаси ва сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Илгари Фарғонада электропоезд қатнайди деса, биров ишонмасди. Энди Қўқондан Андижонга бир соатда етиб бориш мумкин. Бу ҳам халқимизнинг узоғини яқин қилиш, одамлар манфаатини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотларимизнинг мевасидир, деди Шавкат Мирзиёев.

Мазкур ишларни изчил давом эттириш, Фарғона шаҳар вокзали биноси қурилишини ниҳоясига етказиш, электропоездларда йўловчиларга сервис хизмати кўрсатишни такомиллаштириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. 

3520
0