• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 июля 2017

Тошкент ахборот технологиялари университетидан қўрқмаган “ЗАЙЧИК”лар

Тошкент ахборот технологиялари университетида форма кийган «зайчиклар» қўлга тушди.

5245
0

Аввалроқ Тошкент ахборот технологиялари университети жорий йилда ўзининг тест синовларини ўтказиш жойларида биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш (идентификация) ва бошқариш тизимини жорий этилишини маълум қилган эди. Бу ҳақда университетнинг tuit.uz сайти ҳам маълумотлар бериб ўтганди.

Жорий йилнинг 5 июль куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультетининг 450 нафар абитуриентлари учун тест имтихонлари ўтказилди.

Биометрик ва паспорт маълумотлари асосида абитуриентларни назорат қилиш ва бошқариш тизими асосида қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар аниқланди, деб хабар қилинмоқда университетнинг Facebook’даги саҳифасида.

Қўштирноқ ичидаги “ЗАЙЧИК” абитуриентлар “биометрик тизимни алдайман”, деган умидда ҳарбийлар формасини кийишга ҳам муяссар бўлганлар, натижада эса 16 та “ЗАЙЧИК” қопқонга тушди.

Шу билан бир қаторда, 100 дан ортиқ мобил алоқа воситалари аниқланиб, тест жараёнига киритилмади. 

Шу билан бир қаторда диплом муқоваси ичига конспирация – яьни яширилган телефонлар ҳам аниқланди.

5245
0