• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 июня 2017

Хорижлик кишига ҳужум қилган жиноятчилар қўлга олинди

Жиноятчилар чет эл давлат фуқаросига ҳужум қилиб, тан-жароҳати етказишган ва ундан 650 АҚШ доллари ва «IPhone-4S» русумли уяли алоқа телефон аппаратини ўғирлашган.

2099
0
Тошкент Шаҳар ИИББ

Воқеа 12 июнь куни саот 02:30 да Юнусобод тумани ҳудудида рўй берган.

Юлдошев Алишер Улуғбекович,  Плетнёв Владислав Дмитревич ва Нигматов Сергей Дмитревич ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган вақтида, ушбу ҳудудда тунги хизматни олиб бораётган Юнусобод тумани ИИБ ходимлари томонидан далилий ашё билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «а,б» бандлари (босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, зўрлик ишлатиш билан, қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Юлдошев, Плетнёв ва Нигматовларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Диққат !!!

Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатидан жабр кўрганлар бўлса, «102» телефон рақамига ёки яқин атрофдаги ички ишлар органларига мурожаат этишларини сўраймиз.

2099
0