• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 мая 2017

Шавкат Мирзиёев АҚШга боради

Жорий йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Президентининг АҚШга расмий ташриф билан бориши режалаштирилган. Бу ҳақдаги маълумотни давлат раҳбари матбуот хизматидаги манбаа тасдиқлади.

2924
0
fb.com/Mirziyoyev

Аввал хабар берганимиздек, давлат раҳбарлари илк бор 21 май куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммитида учрашдилар. Қисқа мулоқот давомида АҚШ Президенти Дональд Трамп Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича ўз фикрини билдириб, уларга юқори баҳо берган. Шавкат Мирзиёев шуни таъкидладики, икки давлат алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш ва сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун бор имкониятлардан фойдаланиш керак. Нарасмий учрашув давомида Президентлар ушбу давлат ташрифи ҳақида ҳам суҳбатлашишган. Учрашувнинг аниқ санаси ҳали маълум эмас.

2924
0