Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ҳузуридаги Республика комиссияси томонидан ҳисобга қўйилган номзодлар электрон навбатда қайд этилади ҳамда ҳудудлардаги уйларнинг топширилиш жараёнига қараб номзоднинг навбат рақами тизимли равишда ўзгариб боради.
Қолаверса, “Ёшлар” уйларидан бирини сотиб олиш учун ҳужжатларини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) Кенгашига тақдим этган номзодлар ҳудудий ҳамда Республика комиссиялари ишини онлайн кузатиб боришнинг ҳам электрон тизими тест режимида ишга туширилмоқда.
Мазкур тизим орқали ёш оилалар ҳудудий ва Республика комиссиялари хулосаси билан шахсан танишиш имкониятига эга бўлишади. Бу ўз навбатида шаффофликни таъминлайди.
Электрон навбат билан yoshlaruyi.uz веб-сайти орқали танишиш мумкин.
Ёш оила вакилларига берилган махсус ID-KOD рақами Ёшлар иттифоқининг ҳудудий Кенгашлари томонидан номзодларга маълум қилинади