• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 9 января 2018

Тошкентда тўлов терминали аппарати ўғирлаб кетилди

Тўлов терминали ускунаси Шайхонтоҳур туманидан ўғирланиб, Ўрикзор жарлигига улоқтириб кетилган.

3055
0
Иллюстрация/UzNews.uz

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, фуқаро Р.Т. (1998 йилда туғилган) Шайхонтоҳур туман ички ишлар бошқармаси бошлиғига “Ўз айбига иқрорлик аризаси” билан мурожаат қилди.

Р.Т. “иқрорномасида” 2017 йил 30 декабр куни соат 05:30 да “ҳамтовоқлари” З.С. ҳамда М.П. билан Г.Узоқов кўчаси “Olivo” ресторани олдидаги кўрсатиладиган хизматлар ёки телефон учун тўлов терминали ускунасини ўғирлаб, ичидаги 830.000 сўм пулларни олганини маълум қилган.

Ундан кейин ускунани маҳаллий халқ тилида Ўрикзор номи билан юритиладиган ҳудуддаги, яъни Учтепа туманида жойлашган Ўрикзор жарига ташлаб юборгани ва шерикларидан бири ўғирланган пулнинг 240.000 сўмини ўз эҳтиёжига ишлатиб юборгани ҳақида ёзма маълум қилган.

Таъкидлаш керакки, ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ҳаракатлари учун “ўғриларга” қандай чора кўрилиши ҳамда тергов натижалари бўйича воқеалар ривожини “UzNews.uz”да кузатиб боринг.

3055
0