• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 21 сентября 2017

"Косонсой" чегара пости қайта очилди

Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатлари ўртасидаги “Косонсой” чегара-божхона постининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

3450
0
ЎзА

Маросимда вилоят ва туман ҳокимларининг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, фахрийлар, ёшлар, журналистлар, шунингдек, Қирғизистоннинг Олабуқа тумани ҳокими ўринбосари бошчилигида ташриф буюрган қирғизистонлик меҳмонлар иштирок этган.

"Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 5 сентябрь куни Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи доирасида Президент Алмазбек Атамбоев билан учрашуви икки давлат ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларини янада мустаҳкамлади", – дейди Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Йўлдошев. – Энг муҳими, халқларимиз ўртасидаги миллий муносабатларда азалий дўстона меҳр-оқибат, ўзаро хайрихоҳлик, ишонч ва самимият яна ўз ўзанини топди.

Маросим вилоят санъаткорлари, бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг ўзбек, қирғиз ва бошқа миллатлар куй-қўшиқлари, рақсларидан тузилган концерт дастури билан якунланди.

3450
0