• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 8 ноября 2017

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург губернаторини қабул қилди

Бугун, 8 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченкони қабул қилди.

2572
0

Учрашувда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳри ўртасидаги анъанавий яқин ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди, деб хабар қилмоқда Президент матбуот хизмати.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва етакчи корхоналар ўртасида кооперацияни кенгайтириш учун мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш, таълим ва туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Санкт-Петербург шаҳри губернатори Георгий Полтавченко Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон билан устувор йўналишларда кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

2572
0