Олдинроқ, Самарқанд вилояти Нуробод туманидаги мактаблардан бирининг 8-синф ўқувчиси, "Бир миллион дастурчи" кўрик-танловининг босқичларидан бирида ғолиб бўлган Сардор Сатторов эски фойдаланилган ноутбук билан тақдирлангани ҳақида хабар берган эдик.
IT-парк Матбуот хизмати хабарига кўра, танлов ғолибларини тақдирлаш билан боғлиқ вазият бартараф этилган. Маълум бўлишича, Сардор Саттаров танловнинг туман босқичи ғолиби бўлиб, шу сабабли ўқувчига ноутбук ўрнига смартфон совға қилинган.
"15 ёшли Сардор Сатторов танловнинг туман босқичида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўл олди. Аммо, совринли ўринни қўлга кирита олмади. Натижада, ташкилотчилар томонидан йўл қўйилган камчилик туфайли унга ноутбук ўрнига смартфон совға қилинди”, - дейилади хабарда.
IT-парк делегацияси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида ушбу ёшлар билан ҳам суҳбатлашди ва уларни вилоят IT-марказида Python ва инглиз тили бепул курсларини тақдим этишган.
"Бундан ташқари, Cоурсера платформасида махсус курсга эга бўлган ёшлар учун бепул кириш имконияти очилди ва ёш истеъдод эгаларининг маънавиятини юксалтириш мақсадида бренд совғалари топширилди", - дейилади хабарда.
IT-парк Матбуот хизматининг UzNews.uz'га маълум қилишича, IT-парк раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги ва блогерлар ёш дастурчига бирданига учта янги ноутбук совға қилди.