• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 января 2022

Умра зиёрати учун тўловлар нега ошгани айтилди

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра зиёрати учун пандемиядан олдин тўлов қилганлар яна қўшимча пул тўлаши кераклигини маълум қилганди.

767
0
Sammuslim.uz

Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Умра зиёрати учун пандемиядан олдин тўлов қилганлар яна қўшимча пул тўлаши кераклиги маълум қилгани ҳақида хабар бергандик. 

Идора Матбуот хизмати нима учун қўшимча пул тўлашнинг сабабини тушунтирди.

Қайд этилишича, коронавирус пандемияси Умра хизматлари кўрсатишга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Меҳмонхонада 4 кишилик хонага 2 нафар зиёратчи, 50 ўриндиқли автобусга 25 киши жойлаштириш каби талаблар ўрнатилди.

Ҳар бир фуқаронинг сафарга чиққандан то ватанга қайтиб келгунга қадар эпидемиологик меъёрларга жавоб берадиган ташкилий ва тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Масалан, озиқ-овқат маҳсулотлари махсус қадоқланган ҳолда тарқатилади, тиббий хизмат кўрсатишда қўшимча шифокорлар ва махсус дори-дармонлар билан таъминланади.

Шунингдек, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишда икки йил аввалги ҳолатга нисбатан нарх-наво кўтарилди. Бунинг устига қиролликда 15 фоиз қўшимча қиймат солиғи ҳам жорий этилди.

"Табаррук заминда зиёратчи ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, фақат тоат-ибодатга сарфлаши учун Макка ва Мадина шаҳарларида Икки Ҳарамга яқин бўлган меҳмонхоналар буюртма қилинди. Масжиди Набавийга яқин бўлган 5 юлдузли “Пулман зам-зам” ва Байтуллоҳ атрофидаги “Жабал Умар” ҳудудида жойлашган 5 юлдузли меҳмонхона олинди. Қиёс учун, олдинги йилларда зиёратчиларимиз Макка шаҳрида Ҳарам масжидидан чамаси 1,2 км. бўлган меҳмонхонада истиқомат қилишган", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, булар зиёратчиларга беш маҳал намозни Ҳарами шарифларда адо этиш, дуою илтижолар билан банд бўлишда енгиллик беради. Йўл, таомланиш ва бошқалар учун кетадиган вақтни тежайди. Шунингдек, меҳмонхоналарда тиббиёт ва ишчи гуруҳлари хизмат кўрсатади.

767
0