• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 18 января 2022

Қозоғистон чегарачилари Ўзбекистонга қочиб ўтмоқчи бўлган шахсни ушлади

Қўлга олинган фуқаро мамлакатдаги тартибсизликларда иштирок этганлиги тахмин қилинган.

811
0
gov.kz

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизмати ходимлари республика жанубида тартибсизликларда иштирок этганлиги тахмин қилинган шахсни қўлга олди. Бу ҳақда Қўмита Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, “Жибек йўли” (Туркистон вилояти) назорат-ўтказиш пунктида 1993 йилда туғилган фуқаро “Э” Ўзбекистонга кетмоқчи бўлган вақтида ушланган.

Қўлга олинган шахснинг мобиль телефонида Чимкентдаги тартибсизликлар содир бўлган жойда олинган видео тасвирлар бўлган. Унинг орқа қисмида ўқ жароҳати бор. Тахминларга кўра, резина ўқдан.

Қўлга олинган шахс Сариоғаш тумани ИИБ ходимларига топширилган.

811
0