Аввалроқ, Фарғонада хонадондан икки кишининг жасади топилгани ҳамда меҳмонга келган яна бир киши шифохонада вафот этгани, шунингдек ўлим ис газидан гумон қилингани ҳақида хабар бергандик.
Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 2 нафари ҳарбий хизматчи бўлган.
“Ис газидан заҳарланиши оқибатида, ҳалок бўлганлиги ҳолати юзасидан Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда”, - дейилади хабарда.