• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 19 января 2022

"Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетилган авиатехникалар Афғонистонга қайтарилмайди" — Пентагон

АҚШ Мудофаа вазирлиги ҳозирда ушбу самолёт ва вертолётлар масаласини кўриб чиқмоқда.

940
0
defense.gov

Аввалроқ, Толибон Ўзбекистон ва Тожикистонни Афғонистондан олиб чиқиб кетилган самолёт ва вертолётларни қайтаришга чақирган эди. Мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мавлавий Муҳамад Ёқуб давлатлар самолётларни қайтармаса, оқибатлари ҳақида огоҳлантирганди.

Пентагон матбуот котиби Жон Кирби АҚШ самолётлари Толибонга қайтмаслигини маълум қилди.

"2021 йил август ойида АҚШ Афғонистонни тарк этганида, айрим афғон учувчилари Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли бўлган самолёт ва вертолётларда ўзларини ва оилаларини мамлакатдан ташқарига, яқин Ўзбекистон ва Тожикистонга олиб кетишган. Улар орасида АҚШ томонидан тақдим этилган самолётлар ҳам бор эди.

Биз ҳали ҳам ўша вертолётларнинг жойлашишини ишлаб чиқмоқдамиз. Уларни қандай бошқариш бўйича қарорлар йўқ. Аммо менимча, улар Афғонистонга Толибон томонидан қўлланилиши учун юборилмайди. Шу хавфсиз", - деди Кирби.

Кирбининг сўзларига кўра, Мудофаа вазирлиги ҳали ҳам бу самолётлар масаласи ҳақидаги якуний қарор устида ишламоқда.

Кирби шунингдек, Толибон АҚШ томонидан Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олинмаслигини қўшимча қилди.

940
0