• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 января 2022

Сериал машмашаси: энди сериаллар сонига эмас сифатига алоҳида эътибор қаратилиши айтилди

Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам беҳаё саҳна, дея танқидларга учраган миллий сериал бўйича изоҳ берди.

872
0
Кинематография агентлиги

Ижтимоий тармоқларда танқидларга учраётган баҳаё саҳнали "Сабрия" сериали бўйича Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам изоҳ берди.

"Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозараларга сабаб бўлган Sevimli телеканалида намойиш этилаётган “Сабрия” сериали ҳақиқатдан ҳам бадиий ва мазмунан саёз. Бу режиссёрнинг дастлабки ишларидан бири эканлигига қарамасдан телеканал Бадиий кенгаши зарур даражада ўз таклиф, тавсия ва амалий ёрдам бермаганлиги маълум бўлди. Жамоатчилик ва телетомошабинларнинг бу сериалга нисбатан билдирилаётган танқидий фикрларини телеканали таъсисчилари ва ижодий жамоаси албатта инобатга олиб, зарур ташкилий чора-тадбирларни кўриши даркор", - ёзади Фирдавс Абдухолиқов.

Абдухолиқовнинг ёзишича, нодавлат телеканаллари эфирида узатилаётган ва томошабинлар томонидан танқид қилинаётган сериалларнинг асосий қисми хусусий студиялари томонидан ишлаб чиқилган.

Шунингдек, у келгусида мазкур студиялар билан ҳамкорликда ишлаши, уларнинг тадбиркорлик фаолиятига аралашмасдан, аммо, суратга олинаётган кино маҳсулотларини бадиий ва ғоявий мазмунини баҳолайдиган махсус консултатив Бадиий кенгаш ташкил этиш зарурати яққол кўзга ташланганини билдирди.

"Ушбу тавсиявий характерга эга Кенгашга кино санъати соҳасидаги малакали, етук ва профессионал мутахассислар жалб этилишини таклиф қиламан.

Ҳозирда кузатилаётган камчиликларни олдини олиш учун, биз бу жараёнда барча телеканаллар ва хусусий продакшн студиялар билан миллий сериаллар ишлаб чиқариш борасида ҳамкорликни янада кучайтириш, эндиликда сон эмас сериаллар сифатига алоҳида эътибор қаратамиз", - қўшимча қилган Фирдавс Абдухолиқов.

872
0