• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 20 января 2022

Шавкат Мирзиёев Тўқаев билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари суҳбатида минтақада хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

446
0
Спутник

Бугун, 20 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар. Президентлар икки давлат ҳукуматлари раҳбарияти даражасидаги музокаралар жараёнини фаоллаштиришга келишиб олдилар.

Қосим-Жомарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, транспорт-транзит, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилди. Минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

446
0