• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
20 января 2022

Ўзбекистонда энди 5-11 ёшли болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади

Мамлакатда мазкур ёшдаги болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди.

687
0
t.me/unicefuzbekistan

Энди Ўзбекистонда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ҳам коронавирусга қарши эмланади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Унинг таъкидича, мамлакатда 5-11 ёшли болаларни эмлаш бўйича алоҳида кўрсатма тайёрланди. Улар Pfizer вакцинасининг 0,1 мл литр дозаси билан эмланади. Бунда 6 дозали вакцинани самарали ишлатиш учун бир пайтнинг ўзида эмлаш пунктларига 18-20 нафар болани йиғиб, вакцинани қўллаш назарда тутилган.

Шунингдек, COVID-19'га қарши эмланадиганлар сони энди 5 ёшдан юқори аҳоли статистикаси билан юритилади.

"Давлат ташкилотларида 50 мингдан кўп, хўжалик юритиш субъектларида 20 мингдан кўп эмланмаган фуқаро мавжуд. Уларни ҳам эмлаш жараёнига жалб этиш жоиз", - дейди Нурмат Отабеков.

687
0