• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 24 января 2022

Навоийда ниқобланган кимсалар аёлни уриб, уни тунаб кетишди

Номаълум шахслар аёлнинг уйига бостириб кириб, уни сўйиб ташлаш билан қўрқитишган.

727
0
Видеодан кадр

Навоийда аёл уйда ёлғиз эканидан фойдаланиб, унинг уйига бостириб кирган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Навоий шаҳрида кечки соат 20:00 лар атрофида икки нафар номаълум шахс юзларига ниқоб тақиб, аёлнинг уйига бостириб киришган.

"Уйда телефонда гаплашиб ўтиргандим. Машинанинг "сигнализацияси" ёнди. Шу вақтда телефонимни олиб, эшигини очаётганимда, эшикдан бирданига маска кийганлар уйга бостириб кириб, менга ташланиб кетишди", - дейди жабрланувчи аёл.

Унинг айтишича, номаълум шахслар аёлнинг бошига мушт уриб, бўйнидаги 15 млн сўмлик тилла занжирни тортиб олишган. Шунингдек, улар аёлни сўйиб ташлаш билан қўрқитиб, қочиб кетишган.

Вилоят ва шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирда, 5 нафар шахсларнинг жиноятга алоқадорлиги аниқланди.

"Телефонимни сотаман дегандим, йўқ сотма, бугун опанинг уйини бориб кўриб, пулларини олмиз деганди", - деди жиноятчилардан бири.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси "босқинчилик" билан жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қамоққа олинган.

727
0