2021 йилда ташкилот ва корхоналарда 52 530 та (таққослаш учун 2020 йилда 40 081 та) Ўзбекистон меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш қонун талаблар бузилиши ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.
Қонунбузилишлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда 11 216 та ҳолатда халқ таълими тизимидаги ташкилот ва умумтаълим мактабларида, мактабгача таълим муассасаларида 7 613 та, тиббиёт муассасаларида 3 788 та, 2 912 та ҳолатда қурилиш соҳасида, 891 та ҳолатда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида, 1033 та ҳолатда саноат корхоналарида, 572 та ҳолатда транспорт соҳасида ва 268 та ҳолатда савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарида мансабдор шахслар томонидан ходимларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Аниқланган қонунбузарликларнинг асосий қисми (12,31%) ходимларга иш ҳақини тўламаслик билан боғлиқ (6466 та ҳолат). Бошқа ҳолларда, меҳнат шартномасини расмийлаштирмасдан ноқонуний ишга қабул қилиш (6,18 фоиз), таътил бермаслик (4,89 фоиз), ишдан ноқонуний равишда бўшатиш (4,19 фоиз) ва бошқалар ҳолатлари қайд этилган.
Шунингдек, пахта мавсумида мажбурий меҳнат билан боғлиқ 146 та мурожаат келиб тушгани қайд этилган. 65 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Шунингдек, текширишлар давомида меҳнатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузган 19 минг 967 нафар мансабдор шахсларга жами 3 миллиард 3340 млн сўм жарима солинди.
Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар натижасида 907 киши тан жароҳати олган. Улардан 238 нафари вафот этган. 596 нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 199 нафарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.