Умра зиёрати учун 2022 йил 1 февралдан Саудия Арабистонига ҳар куни биттадан рейс амалга оширилади. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича Қўмита Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2022 йил Саудия Арабистонига 10 февралдан эса ҳар куни 2 та рейс ва Рамазон ойи давомида ҳар куни 3 тадан рейс амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, пандемия бошлангандан бери Умра зиёрати илк сафар 22 январ куни бошланган эди.