Ижтимоий тармоқлардаги Хоразмда янги туғилган чақалоқни чиқиндихона ташлаб кетилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 1 январь куни Урганч шаҳар А.Темур ва Гурлан кўчалари ўртасида жойлашган чиқинди ташлаш жойидан ўлик ҳолатда, етилмаган, қиз жинсига мансуб чақалоқ мурдаси топилган.
Ҳолат юзасидан Урганч шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширувда тайинланган Республика суд-тиббий экспертизаси хулосасида шахси номаълум қиз жинсига мансуб, чақалоқнинг ўлимига етилмаганлик ва ҳаётга лаёқатсизлик сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Шунингдек, эксперт хулосасига кўра, чақалоқ она қорнида 5,5 - 6 ой яшаган бўлиши мумкинлиги, чақалоқ мурдасида тан жароҳатлари аниқланмаганлиги, чақалоқнинг мурдасидан олинган қон ва ҳомила йўлдошида ҳомиладорликни жарроҳлик аралашувисиз эрта тугатишда қўлланиладиган синтетик препарат «мифепристон» дори воситаси қолдиқлари топилган. Аммо, текширув давомида чақалоқнинг онаси аниқланмаган.
Ҳозирда текрговга қадар текширув Урганч шаҳар прокуратураси томонидан давом эттирилмоқда. Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.