• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 января 2022

2022 йилда 1hls.uz платформаси учун 100 млрд сўм ажратилади

Поликлиникаларда шунингдек, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналари ташкил этилади. Президент тегишли қарорга имзо қўйди.

1533
0
Спорт ва туризм вазирлиги

“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил якунига қадар туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида юқумли бўлмаган касалликлар, шу жумладан, юрак-қон томир касалликлари ва уларнинг асоратлари профилактикаси, ўз касаллигини доимий назорат қилиб бориш кўникмасини шакллантиришга қаратилган “Профилактика мактаблари”ни ташкил этилади.

Бунда, “Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи” хоналарини ташкил этиб, беморларни 35 турдаги тарқатма материаллар билан таъминланади.

Шунингдек, 2022 йилда “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.

1533
0