• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 января 2022

"Ҳеч ким ухлагани йўқ кечаси. Бу жуда катта офат бўлди" — Шавкат Мирзиёев электр энергияси узилиши ҳақида

Президент электр таъминотида узилган тунни қандай ўтказганини гапириб берди.

550
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда электр таъминотида узилиш бўлган биринчи тунни қандай ўтказганини гапириб берди. "Менимча" лойиҳасининг учинчи сони эфирга узатилди.

"Кеча биринчи ОАВдан одамларни огоҳлантиришни сўрадим, чунки халқ саросимага тушиб қолиши мумкин эди. Метродан қанча одамни олиб чиқдик, тоғдан қанчани олиб келдик, машинада қанча бўлди, нечта светофор ўчди, "ГАИ" қаерда турибди, телефонни ёқиб, бақирдик, мен  "бақиртирдим" буларни, бақиринглар дедим", - деди давлат раҳбари.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев 26 январь куни бош прокурор, ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондонига инсонлар орасида юриши ҳақида топшириқ берганини айтди.

"Ҳеч ким ухлагани йўқ кечаси, бирорта одамни йўқотмайлик деб ҳаракат қилдик. Бу жуда катта офат бўлди, шунчаки ҳисоблагични очиб тузатадиган авария эмас. Ҳамма нарсани ўчиришимизга тўғри келди. Мен станция ёниб кетишидан қўрқдим. Сирдарёдаги станция ёниб кетган, 1982 ёки 1983 йил эди. Мана шундай авария бўлган, 6та станциянинг ҳаммаси ёниб кетган. Шу сабаб бош вазир билан доимий алоқада бўлдим, бир кунда қанча сочимиз оқарди", - деди президент.

550
0