• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Погода 31 января 2022

Бу ҳафтада Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг +17 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Синоптиклар мазкур ҳафтада республикада кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

656
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилмайди.

31 январь ва 1-4 февраль кунлари республика бўйича ёғингарчилик бўлмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларда туман тушади. Шамол асосан кучсиз бўлади.

Кечалари ҳарорат 0…+5 даража атрофида, баъзи жойларда -2 ва шимолда ҳафта бошида -4 даражагача бўлади.

31 январдан 3 февралга қадар кундузги ҳарорат +5…+10 даража атрофида, баъзи жойларда эса +12 даражагача бўлади.

4 февраль куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат +11…+14, жанубда эса +15…+17 даражагача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлигининг 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда.

656
0