• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 февраля 2022

Бугундан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади — ССВ

Оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди.

1432
0
ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, ўтган қисқа вақт ичида вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ бу борадаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ҳамда 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келди.

"Масалан, аҳоли жуда кўп мурожаат қилган паллаларда қабул бўлими ҳамширасининг “Амбулатор-поликлиника муассасасига келганларни қайд этиш журнали”ни тўлдириши жуда кўп вақт йўқотилишига, оқибатда одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган эди. Қолаверса, беморлар қабул бўлимидан рўйхатдан ўтгач, шифокор ҳузурига кириш учун яна рўйхатга ёзилиши зарур эди.

“Тиббиёт ходимларининг жароҳат ҳолатларини қайд қилиш журнали”га эса нохуш вазиятлар юз бермаса, ойлаб, ҳатто йиллаб эҳтиёж бўлмаслиги мумкин. Лекин ҳамшира ана шу ҳужжат турига ҳар куни “Бугун кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлмади” деган мазмундаги қайдларни киритиб бориши шарт эди.

Яна бир мисол: оилавий поликлиниканинг муолажа ҳамшираси ҳар бир беморга “укол” қилгач, буни бир нечта бланкалар, ҳатто махсус журналга ҳам “фалон дона шприц, фалон грамм спирт, фалон грамм пахта ишлатилди” деган маълумотлар билан ёзиб бориши лозим эди. Бу эса бошқа беморларнинг узоқ кутиб қолишига сабаб бўлаётганди", - дейилади хабарда.

Шундан нохуш ҳолатларга чек қўйиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.

Унга кўра, шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди.

Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди. Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради.

1432
0