Тегишли фармон билан, президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига Комилов Музаффар Муродович тайинланди.
У бунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Қайд этилишича, Комилов Музаффар Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ректори бўлиб қолади.
Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров эса Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.