Аввалроқ, Депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида Андижон вилоятининг қатор туманлари мактабларда кечаси ҳам ўқувчи ва уюшмаган ёшлар учун дискотека ташкил қилиш талаб қилинаётгани ҳақида ёзганди.
Шунингдек, унда ўқитувчилардан мактабда эрталабдан кечги 22:00 гача бўлиш талаб этилмоқдалиги айтилган.
UzNews.uz мухбири Андижон вилояти Халқ таълими бошқармаси матбуот котиби Умархўжа Мадаминов билан боғланиб, мазкур ҳолат бўйича маълум олди.
Унинг айтишича, ҳақиқатда маҳаллалардаги уюшмаган ёшларни вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида мактабларда кечаси дискотека ва бошқа турли хил тадбирлар ташкил қилинмоқда.
"Аммо, ҳес ким бунга мажбурлангани йўқ. Хабарлардаги ўқитувчилардан соат 22:00 гача мактабларда қолиши талаб қилинаётгани ҳақиқатга тўғри келмайди. Баъзида мактаб яқинидаги ўқитувчиларнинг ўзлари ўз ҳохиши билан чиққан бўлиши мумкин. Энди шундай гаплар тарқаб кетмаслиги учун ўқитувчиларга тушунтириш берамиз", - дейди Умархўжа Мадаминов.