• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 февраля 2022

Тошкентда “права” олиш бўйича ягона имтиҳон маркази иш бошлади

Имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали ўтказилади.

1762
0
UzNews.uz

Бугун, 3 февраль куни ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича Тошкент имтиҳон маркази тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.

Янгиҳаёт туманида жойлашган ушбу имтиҳон маркази ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳон ўтказиладиган Ўзбекистондаги илк автоматлаштирилган имтиҳон комплекси ҳисобланади.

Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олмоқчи бўлган фуқаролар мазкур имтиҳон мажмуасида назарий ва амалий синовлардан ўтадилар.

Қайд этилишича, бу каби марказларда имтиҳонлар тўлиқ инсон омилидан холи тарзда, автоматлаштирилган электрон тизим орқали қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 26 январида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолганига тўхталиб, ички ишлар ва адлия вазирлари ҳамда бош прокурорга ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома беришга қарши жазони кучайтириш бўйича топшириқлар берганди

1762
0