• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 февраля 2022

Андижонда 10 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб ташланди

Ноқонуний йўл билан кесилган дарахтлар юзасидан суриштирув ишлари бошланган.

642
0
Андижон вилояти Экология бошқармаси

Андижонда 10 га яқин кўп йиллик дарахтлар кесиб юборилди. Мазкур ҳолат бўйича вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ўрганиш олиб борди.

Дастлабки суриштирув натижаларига мувофиқ, Асака тумани "А.Темур" МФЙ ҳудудидаги дарахтларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда экология органи хулосаси ва маҳаллий давлат ҳокимиятининг рухсатномаси берилмаган.

Корхона раҳбарияти томонидан мазкур ҳудуддаги дарахтларни хусусий кесишга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинмаган.

Ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда. Мазкур қонунбузарлик ҳолати натижалари бўйича қўшимча ахборот бериб борилади.

642
0