• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 февраля 2022

Хоразмда қурилиш назорат ҳудудий инспекцияси инспектори $1000 пора билан қўлга тушди

Бинодан фойдаланишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

491
0
Бош прокуратура департаменти

Бош прокуратура департаменти Матбуот хизматининг хабарига кўра, Хоразм вилоятида фуқаро Р. вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига Хонқа тумани Қирқёп қишлоғидаги биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича мурожаат қилган. Шундан сўнг, мурожаат инспекция томонидан кўриб чиқилиб, объектни қабул қилиш рад қилинган.

Аммо, инспекция етакчи инспектори Р.Р. хизмат мавқейидан фойдаланиб, фуқаронинг таниши Ф.га гўёки ушбу мурожаатни ижобий ҳал қилиб беришини ваъда қилиб, бунинг эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

491
0