• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 5 февраля 2022

Тошкент ва Фарғонада мамлакатга яширин тарзда қурол олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Фуқаролар қурол-яроқ ва ўқ дориларни тегишли ҳужжатларсиз ва божхона декларациясида кўрсатмай чегара орқали Ўзбекистонга олиб киришга урунган.

894
0
customs.uz

Давлат божхона қўмитаси қурол-яроқ ва ўқ дориларни Ўзбекистонга яширин равишда олиб киришга бўлган ҳаракатни фош қилди. Бу ҳақда божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси "Ғишткўприк" чегара божхона постига кириб келган фуқаро Е.А. бошқарувидаги TOYOTA LAND CRUISER автомашинаси холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча, 2 дона пневматик тўппонча учун газ балон ҳамда 310 дона пневматик ўқлар борлиги аниқланди

Бошқа бир ҳолатда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси С.Н чегара божхона постига кириб келган фуқаро А.И. бошқарувидаги автомашина текширилганда автомобиль юкхонасидаги чанг ютгич ичида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда айтилмаган 1 дона пневматик тўппонча ҳамда 243 дона пневматик тўппонча учун мўлжалланган ўқлар борлиги аниқланди.

Шунингдек, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Фарғона аэропорти чегара божхона постида Яшил йўлак орқали харакатланаётган фуқаро Д.Ж.нинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилди.

Текшириш натижасида, юклар орасида 2 дона 12 калибрли ов қуроллари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

894
0