• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 5 февраля 2022

Қорақалпоғистонда йигит 20 ёшли қизни зўрлик билан машинада олиб қочди

3 нафар йигит қизни мажбурлаб машинага ортишган. Ҳолатни ИИБ ўрганмоқда.

963
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир нечта йигитлар қизни мажбурлаб олиб қочаётгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича изоҳ берилди.

Аниқланишича, видеотасвирдаги ҳолат жорий йилнинг 4 февраль куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида содир бўлган.

Беруний туманда яшовчи 1996 йилда туғилган А.Х. ўзининг икки нафар таниши билан биргаликда 2002 йилда туғилган (қиз бола) Б.О.нинг эркига хилоф равишда у билан никоҳда бўлиш учун зўрлик ишлатиб олиб қочган.

Б.О. эса шу куни соат 21:00 ларда Беруний тумани ИИБ бошлиғи номига юқоридаги ҳолат юзасидан ариза билан мурожаат қилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

963
0