• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 февраля 2022

15 нафар фуқаро солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериб деярли 19 млн сўм ишлаб олди

"Солиқ ҳамкор" бўлими орқали йўллаган солиқ ҳуқуқбузарликлари бўйича мурожаатлари ўз тасдиғини топган фуқароларга ҳозирда 9 млн сўм мукофот пули тўлаб берилди.

787
0
UzNews.uz

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган 15 нафар фуқарога 9 млн сўм мукофот берилди. Бу ҳақда солиқ қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

2022 йил 1 январдан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида "Солиқ" мобиль иловасининг "Солиқ ҳамкор" бўлими орқали хабар берган фуқароларга ҳуқуқбузарлардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланиши белгиланган.

Хабарга кўрa, жорий йил 1 январдан 4 февралга қадар "Солиқ ҳамкор" орқали йўллаган мурожаатлари ўз тасдиғини топган фуқароларга жами 17,5 млн сўм мукофот тайинланган бўлиб, айни пайтда 15 нафар фуқарога 9 млн сўм мукофот тўлаб берилди.

Фуқаролар "Солиқ ҳамкор" орқали:

Чек бермаслик;

Банк пластик картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш;

Банк пластик картаси орқали тўлов амалга оширилганда маҳсулотни қиммат сотиш;

Ноқонуний тадбиркорлик фаолияти;

Маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотни маркировкасиз (ёки қалбаки маркировка билан) сотиш ва шу каби солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар бериши мумкин.

Йўлланган мурожаат солиқ органлари томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топган тақдирда ҳуқуқбузардан ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи мукофот сифатида мурожаатчига тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, техник хизматлар кўрсатиш марказларининг 3 нафар ходими харид учун шаклланган деярли 16 мингта чекларни ўз номидан рўйхатдан ўтказгани аниқлангани ҳақида хабар бергандик

787
0