• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 февраля 2022

Тошкентда йўловчи автобус устунга бориб урилди: жабрланганлар бор

Енгил автомобиль автобусга йўл бермаслиги натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган.

609
0
UzNews.uz

Тошкентда йўловчи автобус ЙТҲга учради. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 6 февраль куни соат 06:37 атрофида "12-Автобус саройи" филиали тасарруфидаги, давлат рақами 01 125 BDA бўлган 59-сонли йўналишда ҳаракатланувчи Isuzu автобус ҳайдовчиси 1966 йилда туғилган Х.Ё. Янгиҳаёт тумани ҳудудидаги Янги катта ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланиб бораётган бўлган.

Шу вақтда, "СИММА" меҳмонхонаси қаршисида енгил автомобиль "сиқиб" кетиши натижасида, йўл четига чиқиб кетган ва олд ён томони билан устунга бориб урилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ЙТҲ оқибатида, икки нафар йўловчи енгил тан жароxати олган. Жабрланган йўловчилар шифохонага етказилиб, тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда ЙТҲ бўйича суриштирув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

609
0