• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 февраля 2022

Наманганда ЙТҲда 16 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тегишли ҳужжатларсиз Lacetti рулига ўтирган вояга етмаган шахс ўз ўлимига сабабчи бўлди.

760
0
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 6 февраль куни соат 12:30 ларда Наманган шаҳар Бобуршоҳ кўчасида жойлашган “Атлас” МЧЖ биноси олдида 2005 йилда туғилган шахс тегишли ҳужжатларсиз Lacetti’ни бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Натижада, йўл четидаги бетон столбага урилган.

ЙТҲ оқибатида, ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Автомашинадаги 2005 йилда туғилган йўловчи эса “бош мия ёпиқ шикасти” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

760
0