Жаҳон миқёсидаги маълумотларга кўра, интернет фойдаланувчиларининг учдан бир қисмини 18 ёшгача бўлган болалар ташкил этади ва ҳар ярим сонияда бир бола биринчи маротаба интернет тизимига киради.
8 февраль куни бутун дунёда нишонланадиган Хавфсиз интернет кунида ЮНИСEФ ва Ички ишлар вазирлигининг Киберхавфсизлик маркази болаларни онлайн зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида ҳамкорликни бошлади. Тадбирда Парламент аъзолари, Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили, давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
"Болаларга нисбатан зўравонлик масаласини ҳал этиш учун ота-оналарнинг билим ва кўникмаларини яхшилаш, болаларнинг хабардорлигини оширишни, ижтимоий хизматлар ва болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги кадрлар салоҳиятини такомиллаштириш ҳамда кучли қонунчиликни ҳамда институционал базани, жумладан маълумотларни тўплаш ва бошқариш тизимини талаб қилади", - дея таъкидлади деди ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.
Интернетда ва реал ҳаётда болаларга нисбатан зўравонликка қарши кураш бўйича келгусидаги қадамлар сифатида иштирокчилар идоралараро ҳамкорликни яхшилаш, фуқаролик жамияти ташкилотларининг фаол иштирокини, ота-оналар ва мутахассисларнинг болаларни қўллаб-қувватлаш ва онлайн таҳдидлардан ҳимоя қилиш бўйича хабардорлигини оширишни тавсия қилдилар.