• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 8 февраля 2022

Андижонда мактаб директори пора билан қўлга тушди

У "Ёшлар иттифоқи" етакчисидан "замдиректор"ликка тайинлаш учун $200 ҳамда бошқа ўқитувчидан қўшимча дарс соати учун яна шунча пул талаб қилган.

1083
0
Тошкент шаҳар ИИББ / Иллюстрация

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг UzNews.uz'га маълум қилишича, жорий йилнинг 1 февраль куни Андижон шаҳар ХТБга қарашли 41-умумтаълим мактаби директори Х.С. шу мактаб ўқитувчиси Н.Б.дан унинг бошланғич синфлардаги 12 дарс соатига 13 соат қўшиб, жами 25 дарс соати қилиб беришни ваъда қилган.

У бунинг эвазига Н.Б. дан $200 ҳамда 2022 йил январь ойида ишга келмаган кунларига учун жами 2 млн сўм беришини талаб қилиб, пулларни ўз хонасида олаётган вақтда қўлга тушган.

Шунингдек, Х.С. ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, шу куннинг ўзида шу мактабнинг "Ёшлар иттифоқи" етакчиси С.А. дан мактабга маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари этиб  тайинлаш эвазига $200 талаб қилиб, ундан $100 ини ўзининг хизмати хонасида олаётган вақтда ушланган.

Бундан ташқари, директор 2022 йил 25 январда ҳам $100 олгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Х.С.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси "а,в" бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

1083
0