Аниқланишича, жорий йилнинг 3 февраль куни Жиззах вилояти Арнасой тумани Ғофур Ғулом маҳалласида яшовчи 54 ёшли тадбиркорнинг ерига Пахтакор туманида яшовчи, 1960 йилда туғилган хусусий корхона раҳбари туман судининг қарорига асосан ерни олиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси ходимлари билан борган.
Шу вақтда ўртада жанжал келиб чиққан. Натижада, тадбиркор ўзига тегишли ов милтиғи билан корхона раҳбарининг ўнг кўкрак қафасига бир марта отиб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда йўлда вафот этган.