• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 10 февраля 2022

“Мой Бухгалтер” аутсорсинг компанияси: бизнесингиз учун профессионал бухгалтерия

Фойда, харажатлар, солиқлар, молиявий хавфлар – ҳар бир тадбиркорни кундалик равишда хавотирга солувчи омиллар. Иш жараёнига кўпроқ эътибор қаратиш учун бухгалтерия юкини "Мой Бухгалтер" аутсорсинг ташкилотига топширишингиз мумкин.

742
0

“Мой Бухгалтер” — ушбу соҳада катта тажрибага эга мутахассислар жамоасидир. Унинг асосий вазифаси — тадбиркорга бухгалтерия жараёнларини тўғри олиб боришга кўмаклашишдир. Шунинг учун ҳам бу ерда бухгалтерия ва ходимлар ҳисоби бўйича мутахассислар, юристлар, бизнес-маслаҳатчилар ва бошқалар мавжуд.

“Мой Бухгалтер” сизнинг ишингизни сезиларли даражада осонлаштиради, aгарда сизда:

1. ЯТТ, кичик ва ўрта бизнес;

2. стартап;

3. мавсумий бизнес (агросаноат мажмуаси, меҳмонхона бизнеси ва бошқалар);

4. муайян фаолиятни амалга оширувчи компания мавжуд бўлса.

Ушбу ташкилотга сиз қуйидагиларни топширишингиз мумкин:

– бухгалтерия ҳисоби: умумий ёки қисман;

– ходимларни қўллаб-қувватлаш;

– 1С автоматлаштириш;

– юридик ёрдам;

– консалтинг;

– суғурта.

“Мой Бухгалтер” хизматларидан фойдаланиш сизга қандай имтиёзлар туҳфа этади?

1. Бухгалтерия ҳисобини юритиш харажатларини камайтириш.

Ҳисобчининг корхонада ишлаши учун барча жиҳозларга эга иш жойи талаб қилинади. Aутсорс-бухгалтериядан фойдаланишда қўшимча харажатлар кузатилмайди. Шунингдек, ходим учун сиз доимий равишда солиқ ва иш ҳақини тўлашингиз лозим. Aутсорсингга ўтиш компания харажатларини ўртача 25-30% га қисқартиради.

2. Хизмат сифати.

“Мой Бухгалтер”да барча бизнес жараёнлар мукаммал тарзда ишлаб чиқилган. Бу мураккаб ва мунтазам масалаларни ҳал қилиш тезроқ амалга ошишини англатади. Сиз: бухгалтерлар, юристлар, солиқ қонунчилиги мутахассислари, меҳнат қонунчилиги ходимлари ва бошқалардан ёрдам олишингиз мумкин. Уларнинг қонунчиликдаги ўзгаришларга тезкор муносабати ва замонавий дастурларни билишлари кўрсатилаётган хизматлар сифатини янада оширади.

3. Натижа учун жавобгарлик.

“Мой Бухгалтер” хатолик юз берган тақдирда солиқ инспекцияси томонидан етказилган зарарни қоплаш бўйича барча хавфларни ўз зиммасига олади.

4. Махфийлик.

“Мой Бухгалтер” ва унинг мижози бизнес ҳамкорлар саналади. Шунинг учун улар ўртасида ҳар қандай маълумотни махфий сақлаш тўғрисида шартнома тузилади.

Ҳозирда “Мой Бухгалтер” жамоаси оддий смартфон ёрдамида ташкилот ҳисоб-китобларини юритиш имконини берувчи дастур устида ишламоқда. Ушбу хизмат ёрдамида тадбиркор ҳисоб-китобларни тўлаш, ҳисоботларни кузатиш, бухгалтер билан маслаҳатлашиш ва бошқа имкониятларга эга бўлади. Андроид ва iOS платформаларида ишловчи дастур баҳорда ишга тушади.

“Мой Бухгалтер” хизматлари ҳақида батафсил маълумотни компания офисида ёки ижтимоий тармоқлар орқали топишингиз мумкин:

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Кўхинур-1 кўчаси.

Тел.: +998 71 200 29 29

Сайт: my-buh.uz

Instagram: @moybuhgalteruz

Реклама ҳуқуқлари асосида

742
0